Фрэнк Лэмпард: Ёш футболчиларга ишонч билдириш керак
Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпард кеча Ирландиянинг "Сент-Патрикс" (4:0) клубига қарши ўртоқлик учрашувида қўлга киритилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Кўплаб ёш футболчилар ўзларини бугунгидек кўрсатишлари учун уларга ишонч билдириш керак.
Илк дақиқалардан майдонга тушган Мэйсон Маунт, Томми Абрахам ва Фикайо Томори каби футболчилар қандай ўйнаганини кўрдингизми? Бу айнан биз жамоада юзага келтирмоқчи бўлган рақобатни пайдо қилади.
Мана энди биз ҳам ушбу футболчиларни таркибда кўришни хоҳлаймиз, бироқ, улар ҳам асосий жамоага муносиб эканликларини кўрсатиш вақти келди”, - дейди Лэмпард.
Фикрлар