Фрэнсис Нганнуга кикбоксинг юлдузи "вызов" ташлади
Афсонавий кикбоксчи Рико Верхувен собиқ UFC чемпиони, франциялик Фрэнсис Нганнуга қарши профессионал бокс қоидалари бўйича жанг қилмоқчи эканини айтди.
“Нганну билан бўладиган жангимиз мухлисларда катта қизиқиш уйғотиши аниқ. Бу 2 та турли хил спорт турларида чемпион бўлганлар ўртасидаги ажойиб тўқнашув бўларди. Мен узоқ вақтдан бери кикбоксинг чемпиониман, Фрэнсис эса аралаш яккакурашлар устаси. Биз Саудия Арабистонида ушбу жангни муҳокама қилдик. Мен учун профессионал бокс бегона эмас. Бокс мураббийи Питер Фьюри билан бирга узоқ вақтдан бери шуғулланиб бораман. Шу боис менимча, салоҳаятим Нганнудан юқори", - дея Верхувеннинг сўзларини келтирди "ММА Fighting".
Эслатиб ўтамиз, Фрэнсис сўнгги жангида Ренан Феррейрани 1-раунддаёқ мағлуб этди.
Фикрлар