Футболчимиз ОЧЛнинг энг яхши футболчилари қаторида!

ОФК расмий сайти "ОЧЛ-2020"нинг энг яхши футболчисини аниқлаши учун сўровнома бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Унда ҳамюртимиз, "Пахтакор" футболчиси Жалолиддин Машарипов ҳам иштирок этди. Қитъанинг энг кучли футболчилари қаторида эътироф этилган футболчи кучли ўнликка кирди. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин:

1. Ҳамид Лак - "Персеполис";

2. Юн Бит-гарам - "Ульсан";

3. Башар Резан - "Персеполис";

4. Абдулраззақ Ҳамдаллаҳ - "Ан-Насср";

5. Жуниор Неграу - "Ульсан";

6. Ренату Аугусто - "Беижинг";

7. Шожа Ҳалилзода - "Персеполис";

8. Сультон Ал-Ганнам - "Персеполис";

9. Жалолиддин Машарипов - "Пахтакор";

10. Кйого Фуруҳаши - "Виссель Кобе".

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)