Футболчининг хотинига қурол нега керак?

“Арсенал” ҳимоячиси Сеад Колашинацнинг рафиқаси Белла Лондон аэропортида қўлга олинди.

Франктфуртдан учиб келган хоним аэропортдан электрошокер-пистолетни олиб ўтмоқчи бўлган. Ўзини ҳимоя қилиш учун бу қуролни олган Белла аввалроқ авиаташувчи компанияга қурол олиб ўтилиши бўйича сўров йўллаган, лекин жавоб олмаган. Британияда ноқонуний қурол олиб киришга ярим йил қамоқ жазоси белгиланган. Белла эрининг адвокатлари ёрдамида жазодан қутилиб қолди.  

Сеад Колашинац ва Месут Ўзил 2019 йилнинг ёзида Лондонда ҳужумга учраган эди. Ўшанда жиноятчилар скутерларда Ўзилнинг машинасига келиб, футболчиларга пичоқ билан таҳдид қилган. Ўзил ёрдам сўраш учун ресторанга югурган, Колашинац эса улар билан муштлашган. Жиноятчилар полиция томонидан қўлга олинган.

272a86

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!