"Futures Cup" турнири. Бугун 5 нафар боксчимиз рингга кўтарилади

  • 11.03.2026 11:48
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида "Futures Cup" халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Ушбу турнирда икки терма жамоамиз ҳам иштирок этяпти. 

Бугунги дастурдан 5 нафар ҳамюртимизнинг жанглари ўрин олган.

-55 кг: Бекзод Исмоилжонов - Рубен Наглес (Колумбия).

-70 кг: Саидхўжа Садиллахўжаев - Иан Бертхомиер (Парагвай).

-50 кг: Абдуғани Ёрқинжонов - Имад Боураоуиа (Италия).

-60 кг: Бобомурод Боймирзаев - Досжан Жумахан (Қозоғистон).

-65 кг: Иброҳим Шокиржонов - Наттажаккапан Дитпоо (Таиланд).

Баҳслар Тошкент вақти билан, биринчи дастур 09:00 да иккинчи дастур 15:00 да старт олади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!