Футзал ҳакамлари учун ўқув-машғулот ўтказилмоқда

 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Ўзбекистондаги ҳакамлар савиясини ошириш ва футбол учрашувларида сифатли ҳакамликни таъминлаш учун бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Тошкент шаҳридаги “Чиғатой” спорт базасида мини-футбол (футзал) ҳакамлари учун ўқув-машғулот ва назоратчилар учун малака ошириш семинари ўтказилмоқда. Унда жами 30 нафар ҳакам ва 10 нафар назоратчи иштирок этяпти.

Ўқув-машғулотларни тажрибали ҳакамлар Бахтиёр Намозов ва Шуҳрат Пўлатов ўтказишмоқда. Ўқув-машғулотлари давомида ҳакамлар ва назоратчилар назарий ва амалий имтиҳонлар топширишади ҳамда билим ва кўникмаларини ошириб олишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!