
Муроджон Аҳмадалиев рақибни "эзиб ташлади"
Хабарингиз бор, айни пайтда Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтмоқда.
Ҳозиргина ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев ва мезбонлар вакили Луис Кастильо ўртасидаги жанг якунланди.
Мексикалик боксчи 7 раунд давомида Аҳмадалиев томонидан йўлланган зарбаларга бардош бера олди, бироқ 8-раундга келиб, рақиб бутунлай "тамом бўлди". Юртдошимизнинг кучли зарбаларидан сўнг ҳакам баҳсга аралашди ва уни тўхтатди. Шу тариқа Муроджон профессионал боксдаги 15-жангида 14-ғалабасига эришди.
Эслатиб ўтамиз, энди Аҳмадалиев 14 сентябрь куни япониялик Наоя Иноуэга қарши рингга кўтарилади.
Фикрлар