
Ғалаба голини урган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
Европа Лигаси 1/8 босқичидан ўрин олган "Рома"-"Атлетик" баҳси мезбонлар фойдасига 2:1 ҳисобида якунланди. Эътиборлиси шундаги, римликлар шарафини ҳимоя қилаётган легионеримиз Элдор Шомуродов учрашувнинг сўнги сонияларида гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.
Шомуродовнинг ўйинига машҳур аналитик дастурлар томонидан қўйилган баллар билан танишинг: "SofaScore" 7.2, "FlashScore" 7.3, "Futmob" 6.9 ва "WhoScored?" томонидан ҳам 6.9 баллга лойиқ кўрилди.
"Атлетик"га қарши жавоб учрашуви 13-мартда бўлиб ўтади.
Фикрлар