Ғалаба қозона олмаётган “Барса” раҳбарияти Хавининг ишига баҳо берди
“Барселона”ни қабул қилиб олган Хави жамоани ғалабаларга илҳомлантира олмаяпти. Чемпионлар лигасининг плей-оффига чиқолмаган каталонияликлар Ла Лигада ҳам очко йўқотмоқда.
Шунга қарамай, клуб хўжайинлари Хавига ишонч билдириб, уни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қилди.
- Хави жамоанинг муваффақиятига ишонади ва бу ишончни футболчиларга сингдирмоқда. Биз “Бавария”га ютқаздик, “Оссасуна” билан ўйинда очко йўқотдик. Лекин “Барселона” ўз мураббийига ишонади. Биз Хавининг ишларидан қониқяпмиз, - деди клуб президенти Жоан Лапорта.
"Барселона" 16 та учрашувда 24 очко жамғариб, мусобақа жадвалининг 8-поғонасида бормоқда.

Фикрлар