
"Галатасарай" Моратани қўйиб юборишга розилик берди
"Галатасарай" клуби "Милан" ҳужумчиси Альваро Моратанинг ижара шартномасини бекор қилиш учун 6 миллион евро талаб қилаётган эди. Бу футболчини ўз сафига қўшиб олишга "Комо" қизиқиш билдирган. Чоршанба куни охирги муддат ҳисобланиб, ундан кейин битим амалга ошмаслиги мумкин эди.
"Sky Sport Italia" нашрининг хабар беришича, бугун томонлар испаниялик форварднинг Фабрегас бошчилигидаги жамоага ўтиши бўйича келишувга эришди. Туркия клуби 3 миллион евро олади, шунингдек, қўшимча бонуслар ҳам кўзда тутилган. "Комо" эса "Милан"га 12 миллион евро тўлайди.
Мората туркия чемпионатида ярим йил давомида 12 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урди. Унинг батафсил статистикаси билан бу ерда танишишингиз мумкин.
Comments