"Галатасарой" бош мураббийи: "Реал"га қарши ўйин биз учун худди финалдек

“Галатасарой” клуби бош мураббийи Фотих Терим бугун “Реал”га қарши бўлиб ўтадиган ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу биз учун худди кубок финалидек, йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ ва шу сабабли охиригача курашишимиз керак.

Агар жадвалга назар соладиган бўлсак, бугун мағлуб бўлган тақдиримизда бошқа мусобақа учун кураш олиб боришимизга тўғри келиб қолишини кўришимиз мумкин”, - дейди Терим.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “Галатасарой” баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!