“Галатасарой” рақибининг барча футболчилари ўйин пайти майдондан кетиб қолди

  • 9 февраля, 22:52
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туркия Суперлигасида ғалати воқеа содир бўлди. 23-турнинг навбатдаги учрашувида чемпионат пешқадами “Галатасарой” ўз майдонида аутсайдерлар бири “Адана Демирспор” вакиллари билан куч синашаётган эди.

Tecno

Истанбулликларнинг испаниялик легионери Альваро Мората 12-дақиқадаёқ ҳисобни очиб, мезбонларни олдинга олиб чиқди.

Кутилмаган машмаша 30-дақиқада бошланди. “Адана Демирспор” футболчилари ҳакам томонидан улар дарвозасига белгиланган пенальтидан норози бўлиб, майдондан чиқиб кетди.

Ҳозирча, меҳмон жамоа вакиллари ўйинга қайтишга кўнмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, “Адана Демирспор” атиши беш очко билан мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турибди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию