Туркиянинг "Галатасарой" клуби вице-президенти Абдуррахим Албайрак коронавирусга чалинди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбанинг ёзишича, 66 ёшли амалдорнинг аёлида ҳам COVID-19 вируси аниқланган. Айни дамда улар шифокорларнинг доимий назоратида бўлиб туришибди.

Маълумот учун, “Галатасарой” Туркия Суперлигасининг ўтган 26 та туридан сўнг мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)