Галенои: "Ғалаба қозонишимиз мумкин эди"

ЖЧ саралаш ўйинидан ўрин олган Эрон - Ўзбекистон учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Амир Галенои матбуот анжуманида иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Биз гуруҳдан биринчи рақамли бўлиб, кейинги босқичга йўл олганимиздан хурсандмиз ва бунинг ўзи муҳим масала. Келиб жамоани сўнгги сонияларгача қўллаб-қувватлаган инсонларга раҳмат айтаман. Футболчиларга ҳам раҳмат айтаман. Сабаби, бу ўйин мавсум якунида эди ва жамоа Гонконгга қийин шароитда йўл олиб, 20 соатлик йўл юрдик.

Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, чарчоқ туфайли яхши бўлмадик. Мавсум якунланди ва футболчилар жисмонан чарчаб қолишди, лекин иккинчи бўлимда биз силлиқ ўйин ўтказдик ва кўплаб гол уриш учун имкониятларга эга бўлдик, улар менга берган статистик маълумотларга кўра, биз кўпроқ дарвозага зарба бера олдик".

Ўзбекистон терма жамоаси Осиёнинг кучли жамоаларидан бири бу терма жамоа Осиё кубогида Қатарга қарши ўйинда пенальти билан мағлуб бўлди. Бу жамоа жисмоний томонлама ҳам кучли. Эронда тўп сураётган 2 нафар ўзбекистонлик футболчи чемпионлик ва лигада иккинчи ўрин тақдирида ўз таъсирини ўтказа олди. Айтганимдек, футболчилардан кўнглим тўлди".

"Яна бир муаммо шундаки, легионерларимизга уч-тўрт кун дам бериб, индивидуал машғулотлар ўтказдик. 12 июнда лига якунланди ва биз 13 июнда Гонконгга бордик ва бу жамоамиз ҳолатига бироз тасир қилди. Аммо иккинчи бўлим менимча жуда яхши ўтди, лекин биз ғалаба қозонишимиз мумкин эди".

Эслатиб ўтамиз, Эрон гуруҳда биринчи, Ўзбекистон эса иккинчи ўринни қўлга киритган ҳолда кейинги босқичга чиқди. Шу тариқа, форслар биринчи саватчадан, вакилларимиз эса учинчи саватчадан жой олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!