Галиулиннинг "Тосно"си 3 ойдан буён футболчиларга маош бермаяпти

Ҳамюртимиз Вагиз Галиулин тўп сураётган Ленингранд областининг “Тосно” клуби футболчилар билан орадаги қарздорлик масаласида баъзи маълумотлар ошкор бўлди.

Берилган маълумотларга қараганда “Тосно” раҳбарияти ўтган йилнинг ноябридан буён жамоа футболчиларига маош бермаяпти. Мукофотлар эса жорий мавсум бор йўғи 1та ғалаба ва 1та дуранг учунгина берилган.

Жамоа раҳбарияти футболчиларга янги йилга қадар барча қарздорликларни бартараф этишни ваъда қилган эди, бироқ, бугунгача қарздорлик тўланмай келмоқда. Ўз навбатида футболчилар ҳам маошларини сўраб клуб раҳбариятига хат билан мурожаат қилишган.

Маълумот учун, премьер-лиганинг ўтган 20та туридан 5тасида ғалаба қозонган, 5тасида дуранг ўйнаган ва 10тасида мағлуб бўлган “Тосно” айни дамда 20 очко билан 14-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!