Галиулиннинг янги жамоаси эски жамоасига мағлуб бўлди
Ads

Кеча Россия премьер-лигасининг 22-турида ҳамюртимиз Вагиз Галиулин тўп сураётган Санкт-Петербургнинг “Тосно” клуби ўз майдонида Қозоннинг “Рубин” клубини қабул қилди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган ўзбекистонлик футболчи ўз ўрнини 80-дақиқада Рикардиньога бўшатиб берди. Ўйин эса 0:1 ҳисобида қозонликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Таъкидлаш лозимки, Галиулин ўз вақтида “Рубин” шарафини ҳимоя қилган.

“Тосно” – “Рубин” 0:1 (0:0, 0:1)

10 март «Старт»

Гол: 0:1 – 75 Подберезкин.

“Тосно” – Опарин, Маргасов, Буйволов, Дугалич, Чернов, Полетанович, Галиулин (Рикардиньо, 80), Жигулев (Мелкадзе, 80), Нуну Роша, Мирзов (Макаров, 74), Погребняк.

“Рубин” – Джанаев, Энаке, Камболов, Навас, Гранат, Кудряшов, Могилевец, Нобоа, Подберезкин, Жемалетдинов (Ахметов, 64; Сорокин, 88), Попов.

Огоҳлантиришлар: Энаке (18), Гранат (89).