Гамейронинг голи
Ads

Пайшанба оқшомида Европа лигаси 1/16 финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.

Испаниянинг “Атлетико” клуби ўз майдонида Даниянинг “Копенгаген” клубини қабул қилди.

“Ванда Метрополитано” стадионида кечган қарама-қаршиликнинг 7-дақиқасида Кевин Гамейро томонидан киритилган ягона гол “матрасчилар”га ғалаба келтирди.

Данияда ўтган беллашувда Диего Симеоне шогирдлари 4:1 ҳисобида зафар қучган эдилар. Шу тариқа, “Атлетико” Европа лигасининг 1/8 финал босқичига йўл олишди.

Қуйида эса мазкур ўйинда киритилган ягона голни томоша қилиш имкониятига эгасиз.