Гарет Бэйл: Мен ўз уйимдаги финалда иштирок этмоқчиман

 

Бир неча соат олдин ЕЧЛ чорак финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда “Реал” 1/4 финалда “Бавария”га тўқнаш келиши ойдинлашди. Ушбу натижадан сўнг “қироллик клуби” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

- Қуръа албатта, бизга кучли рақибни тақдим этди. Аммо биз “Бавария” билан олдин ҳам ўйнаганмиз. “Реал” мюнхенликларни қандай қилиб енгишни билади. Уларга қарши ўйнаш тажрибаси бу гал ҳам қўл келишига умид қиламан. Қолаверса, ўз уйимдаги финалда иштирок этишни истайман, - дейди Бэйл.

Эслатиб ўтамиз, чорак финал жуфтликларининг дастлабки тўқнашуви 11-12 апрель, жавоб баҳслари 18-19 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!