Гарет Саутгейт: Англия термасида жуда ажойиб ҳужум чизиғи бор

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт жамоанинг ҳужум чизиғи борасида фикрларини билдирди.

"Ўйлашимча, бизда ажойиб ҳужум чизиғи бор. Эсимда, Испания билан сафар учрашувидан олдин: Бу жуда оғир ўйин бўлади, деб ўйлагандим. Аммо жамоаларнинг ҳужумкор учлигини таққосласак, унда бизнинг ҳужумимиз кучлироқ. Бизда Санчо ва Хадсон-Одои бор, майдонда кўп нарсани ҳал қилиб қўя олишади ва бу жуда яхши.

Ҳужумчиларимиз жуда камтар. Улар ўзларини энг зўрларимиз деб ҳисоблашамйди. Чунки форвардларимиз бошқалардан фарқли ўлароқ, ўзларини ҳамкасблари билан солиштиришмайди," - деди Саутгейт.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!