Гари Линекер: УЕФА Суперкубогида қўшимча бўлимларсиз дарҳол пенальтига ўтиш керак

Англия футболи афсоналаридан бири Гари Линекер УЕФА Суперкубогида қўшимча бўлимларга ҳожат йўқ деб ҳисоблайди.

“Қўшимча бўлимлардан нима маъно? Баҳс ўртоқлик ўйини каби ўтишини ҳисобга олсак, бу нимадир беради деб ўйламайман. Балким дарҳол пенальтиларга ўтилгани маъқулдир?”, - дейди Линекер.

Эслатиб ўтамиз, кеча "Ливерпуль" ва "Челси" ўртасида бўлиб ўтган ўйиннинг асосий бўлимлари 2:2 ҳисобида якунлангач учрашув қўшимча бўлимларга қадар давом этди. Бироқ, унда ҳам кучлар тенг келгач, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда омад мерсисайдликларга кулиб боқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!