Гари Невиль: "Марказий ҳужумчисиз ўйнаш қийин"

Англия милилй терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ футболчиси Гари Невилл "қизил иблислар"нинг аксарият мағлубиятларини соф марказий ҳужумчи йўқлиги билан изоҳлади.

Ўтган шанба куни "Манчестер Юнайтед" АПЛнинг 2-тури доирасида "Брайтон"га ҳам имкониятни бой бериб қўйди (1:2).

" Ўша куни ҳам Манчестер Юнайтед"га шунчаки омад кулиб боқмади, деб айтмаган бўлардим. Марказий ҳужумчисиз ўйнаш жуда қийин. Бу сохта тўққизлик билан аввал ҳам содир бўлган.

Биринчи бўлимда Мейсон Маунт ва Бруно Фернандеш юқори ўйин кўрсатишди. Қанотларда эса Амад Диалло ва Маркус Решфордлар ўйнашди. Барчаси баҳс давомида яхши ўйнашди. Лекин бу амалда ҳеч нарсага ёрдам бермади. Бундай ҳолатларда эса, гол уриш осон эмас.

МЮга ҳам ҳимояни кучайтира оладиган, ҳам орқа чизиқдан илк ҳужумни бошлай оладиган футболчи керак.

Шу боис "Манчестер Юнайтед" учун ўйин танаффусдан сўнг, яъни Жошуа Зиркзе захирадан майдонга тушганидан кейин бошланди деб бемалол айтса бўлади. Йигитлар шу куни амалда 45 дақиқа футбол ўйнашди холос”, - деб ёзди собиқ футболчиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!