"Манчестер Юнайтед"нинг 19 ёшли вингери Алехандро Гарначо клубнинг келажаги сифатида кўрилмоқда. Аргентиналик футболчига бир қатор грандлардан қизиқишлар бор. Аммо унинг "қизил иблислар" сафини тарк этиш эҳтимоли паст. 

Инсайдер Гастон Эдулнинг сўзларига кўра, Гарнача келажакда "Реал"да тўп тепишни орзу қилади. Бу трансфер мазкур ёзда амалга ошиши қийин масала, лекин бир кун келиб вингер "қаймоқранглилар" либосини кийишига ишонади. 

Алехандро айни пайтда Аргентина терма жамоаси билан Эль-Сальвадор ва Коста-Рикага қарши бўлиб ўтадиган учрашувларга тайёргарлик кўряпти. Лионель Скалони унга "Копа-2024"да имконият бериши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсум Гарначо "Манчестер Юнайтед" таркибида 38 та баҳсда майдонга тушиб, 11 та голда иштирок этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!