Гасперини: "Ливерпуль"нинг мусобақадан чиқариб юборилгани медалга муносиб иш!"
Европа лигасининг чорак финалидан ўрин олган жавоб учрашувлари ўз ниҳоясига етди.
Дастлабки ўйинда 3:0 ҳисобида мағлуб бўлган "Ливерпуль" иккинчи баҳсда "Аталанта" дарвозасига битта гол урди. Иккала ўйин натижасига кўра, бергамоликлар ярим финалга йўл олди.
Мазкур учрашувдан сўнг италияликлар бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бизда ажойиб жамоа бор, бундан мамнунман. Энди кейинги ўйинлар ҳақида ўйлаймиз.
"Ливерпуль"га қарши кечган беллашув шиддатли бўлди. Сиз жамоангизни турли йўллар билан ҳимоя қилишингиз мумкин: ё орқага ўтиб олиб, ё рақибни босим остида ушлаб туриб. Биз иккинчисини танладик. Жисмонан кучли эдик ва айнан шу устунлигимиздан фойдаланишга ҳаракат қилдик.
Фаолиятим давомида кўп соврин ютмаган бўлишим мумкин. Бироқ медалларни топса бўлади, "Ливерпуль"ни мусобақадан чиқариб юборганимиз ҳам медалга муносиб иш бўлди, менимча", - деди италиялик мутахассис.
Фикрлар