Гави “Барса”да қайси юлдузни кутаётганини очиқ айтди
«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави ўз клубида кўришни истайдиган идеал янги футболчининг номини айтди.
Испаниялик футболчи ортиқча хаёлларга берилмади ва айни пайтда ҳамманинг тилида бўлган футболчининг номини тилга олди.
- Қайси футболчини “Барселона”да кўришни истардим? Хулиан Альваресни, - деди 21 ёшли ярим ҳимоячи журналистлар билан суҳбатда.
Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес узоқ вақтдан буён каталонияликларнинг асосий трансфер мақсади ҳисобланади.
Кўплаб хабарларга кўра, футболчининг ўзи ҳам Ханс-Дитер Флик жамоасига ўтишни жуда истамоқда. Бироқ «матрасчилар» принципиал рақиби билан музокаралар олиб боришни мутлақо истамаётгани айтилмоқда.
Transfermarkt порталида 26 ёшли ҳужумчининг бозор қиймати 100 миллион евро этиб кўрсатилган.

Фикрлар