Ғайбуллаев дисквалификация қилинди, Черан жарима тўлайди - Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига

“Бунёдкор” — “Локомотив”

Ўзбекистон Суперлигасининг 8-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Локомотив” учрашувининг 90+7-дақиқасида “Локомотив” футболчиси Суҳроб Султонов тўп учун курашиш вақтида қўл қисми билан рақиб ўйинчисининг бош қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Суҳроб Султоновга ("Локомотив") нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

“Локомотив” — “Сурхон”

9-тур доирасидаги “Локомотив” — “Сурхон” учрашувининг 55-дақиқасида “Сурхон” футболчиси Улуғбек Ҳошимов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Ўйиннинг 90+3-дақиқасида “Локомотив” футболчиси Абубакр Ризо Турдалиев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Улуғбек Ҳошимовга ("Сурхон") ва Абубакр Ризо Турдалиевга ("Локомотив") нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

“Нефтчи” — ОКМК

Чемпионатнинг 9-тури доирасидаги “Нефтчи” — ОКМК учрашуви 54-дақиқасида ОКМК футбол клуби футболчиси Хуршид Ғиёсов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Хуршид Ғиёсовга (ОКМК) нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

Учрашувнинг 90+5-дақиқасида “Нефтчи” футбол клуби футболчиси Жасур Жалолиддинов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жасур Жалолиддиновга ("Нефтчи") нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

90+10-дақиқада эса “Нефтчи” футболчиси Санжар Қодирқулов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Санжар Қодирқуловга ("Нефтчи") нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

“Пахтакор” — “Қизилқум”

Суперлиганинг 9-тури доирасидаги “Пахтакор” — “Қизилқум” учрашувининг 56-дақиқасида “Пахтакор” футболчиси Сардор Собирхўжаев тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Сардор Собирхўжаевга ("Пахтакор") нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

56-дақиқада “Пахтакор” футболчиси Драган Черан бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Драган Черанга ("Пахтакор") нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

Шунингдек, учрашув якунлангандан сўнг, “Пахтакор” клуби расмий шахслари бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатишган, бу эса тартибсизликлар олиб келгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Пахтакор” футбол клубига нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

“Насаф” — “Динамо”

Суперлига чемпионатининг 9-тури доирасидаги “Насаф” — “Динамо” учрашувининг 12-дақиқасида “Насаф” футболчиси Ғолиб Ғайбуллаев тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ғолиб Ғайбуллаевга ("Насаф") нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

“Сўғдиёна” — “Бунёдкор”

9-тур доирасидаги “Сўғдиёна” — “Бунёдкор” учрашувининг 70-дақиқасида “Сўғдиёна” футболчиси Хондамир Мустафақулов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмини босиб олгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Хондамир Мустафақуловга ("Сўғдиёна") нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

“Динамо плюс” — “Қизилқум”

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шахбоз Нуритдиновга ("Шўртан") нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

Учрашувнинг 90+9-дақиқасида “Машъал” футбол клуби футболчиси Шахбоз Жўраев учрашув тўхтатилган вақтда қўли билан рақиб ўйинчисига қорин қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шахбоз Жўраевга ("Машъал") нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чоралари қўлланилди.

“Олимпик Моби-Уз” — “Арал”

Пролиганинг 11-тури доирасидаги “Олимпик Моби-Уз” — “Арал” учрашувининг 90+4 дақиқасида “Арал” футбол клуби футболчиси Жавоҳир Ўтамуродов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жавоҳир Ўтамуродовга ("Арал") нисбатан жарима интизом чоралаcи қўлланилди.

“Дўстлик Тошкент” — “Шўртан

Пролиганинг 10-тури доирасидаги “Дўстлик Тошкент” — “Шўртан” учрашуви 56-дақиқасида “Дўстлик Тошкент” футбол клуби футболчиси Аслиддин Турсунпўлатов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Аслиддин Турсунпўлатовга ("Дўстлик Тошкент") нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

“Хоразм” — “Бухоро”

Пролиганинг 10-тури доирасидаги “Хоразм” — “Бухоро” учрашувининг 77-дақиқасида “Хоразм” футбол клуби футболчиси Аброр Хусинов тўпсиз вазиятда қўли билан рақиб ўйинчисига бел қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Аброр Хусиновга ("Хоразм") нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

Ўйиннинг 90+5-дақиқасида “Бухоро” футбол клуби футболчиси Ширинбой Абдуллаев вақтни атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Ширинбой Абдуллаевга нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

“Қўқон-1912” — “Арал”

Пролиганинг 10-тури доирасидаги “Қўқон-1912” — “Арал" учрашувининг 79-дақиқасида “Арал” бош директори Азамат Алланиязов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Азамат Алланиязовга ("Арал") нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

Учрашувнинг 79-дақиқасида “Арал” футбол клуби ёрдамчи мураббийи Нигматулла Кутибоев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Нигматулла Кутибоевга ("Арал") нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

Шунингдек, “Арал” мураббийи Айбек Нурбаев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Айбек Нурбаевга ("Арал") нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

Бундан ташқари, “Арал” футбол клуби томонидан “Суперлига ва Про лига регламенти”нинг 16.22-бандини бузган, яни учрашув қайдномасига киритилган шахс ҳамда захира футболчилари техник зонада махсус ажратилган жойда бўлиши шарт деб белгиланган бўлсада, “Арал” футбол клуби матбуот котиби учрашув қайдномасига киритилган лекин мазкур учрашувда келмаган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Арал” футбол клубига нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

Биринчи лига

“Бунёдкор фарм” — “Цементчи”

Биринчи лига мусобақасининг 9-тури доирасидаги “Бунёдкор фарм” — “Цементчи” учрашувининг 55-дақиқасида “Бунёдкор фарм” жамоаси футболчиси Миркамол Аннаматов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Миркамол Аннаматовга (Бунёдкор фарм) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чоралари қўлланилди.

“Зомин” — “Хоразм ФА”

“Нефтчи U21” — ОКМК U21

9-тур доирасидаги “Нефтчи U21” — ОКМК U21учрашувининг 32-дақиқасида ОКМК U21 жамоаси футболчиси Элдор Бегимов симуляция учун сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Элдор Бегимовга (ОКМК U21) нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

“Пахтакор U21” — “Қизилқум U21”

“Пахтакор U21” — “Қизилқум U21” учрашуви 56-дақиқасида “Пахтакор U21” жамоаси футболчиси Абдушукур Махаматов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Абдушукур Махаматовга ("Пахтакор U21") нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

Учрашувнинг 90+6-дақиқасида “Қизилқум U21” жамоаси футболчиси Элшод Тўхтаев бош ҳакам шанига хақоратли сўзлар ишлатиб, майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Элшод Тўхтаевга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чоралари қўлланилди.

“Сўғдиёна U21” — “Бунёдкор U21”

U21 чемпионатининг 9-тури доирасидаги “Сўғдиёна U21” — “Бунёдкор U21” учрашуви якунлангандан сўнг, “Бунёдкор U21” жамоаси футболчиси Оллаберган Каримов қўл қисми билан рақиб ўйинчисига юз қисмига зарба берган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Оллаберган Каримовга (Бунёдкор U21) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

Шунингдек, “Сўғдиёна U21” футболчиси Жавлон Абдувахобов рақиб жамоа футболчиси шаънига хақоратли сўзлар ишлатган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жавлон Абдувахобовга (Сўғдиёна U21) нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

U19 чемпионати

“Дўстлик Тошкент U19” — “Қўқон-1912 U19”

U19 чемпионатининг 7-тури доирасидаги “Дўстлик Тошкент U19” — “Қўқон-1912 U19” учрашуви 90+3-дақиқасида “Қўқон-1912 U19” жамоаси футболчиси Лазизхон Эркинов оёқ қисми билан рақиб ўйинчисини орқа қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Лазизхон Эркиновга ("Қўқон-1912 U19") нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чоралари қўлланилди.

Аёллар Олий лигаси

“Нефтчи W” — “Севинч”

Аёллар Олий лигаси 11-тури доирасидаги “Нефтчи W” — “Севинч” учрашуви 51-дақиқасида дақиқасида “Севинч” жамоаси футболчиси Меҳрибон Эгамбердиева рақиб ўйинчиси тепган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Меҳрибон Эгамбердиевга (Севинч) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш чораси қўлланилди.

Барча мураббий, футболчи, ҳакам ва расмийларни ҳар қандай вазиятда эҳтиросларга берилмасдан, профессионал бўлишга чақирамиз. Сизлар ўсиб келаётган ёшлар учун намуна эканликларингизни яна бир бор эслатиб ўтамиз!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!