Генрих Мхитарян АПДда гол урган биринчи арманистонлик футболчи бўлди

 

"Манчестер Юнайтед" жамоаси ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян Англия чемпионати 15-турида "Тоттенхэм"га қарши кечган баҳсда гол уриб, жамоасига 3 очко олиб келди.

Махкур гол Мхитарян учун АПЛ доирасидаги биринчиси бўлди. Ярим ҳимоячи Англия чемпионати доирасида гол урган биринчи арманистонлик футболчига айланди.

Таъкидлаш жоиз, 3 кун аввал Мхитарян Европа Лигаси доирасида "МЮ" сафидаги илк голини киритганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!