Германия - Шотландия: Матнли трансляция
"Евро-2024" очилиш ўйинидан ўрин олган Германия - Шотландия баҳсидан МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
- 90'

Учрашув якунланди! Германия ўз уйидаги турнирни йирик ғалаба билан бошлади
- 90'

Гоооооол! Эмре Жан ҳам узоқ масофадан зарба йўллади ва ўйинга росмана нуқта қўйди
- 90'

Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди
- 86'

Гооооол! Рюдигер ҳужумчиларга хос бош билан ўз дарвозасига тўп йўллаб қўйди
- 82'

Крооснинг ўрнига Эмре Жан тушди
- 80'
Миддельштатддан яна бир ноаниқ зарба
- 77'

Йўқ, Никлас офсайдда қолган деб топилди
- 76'

Гооооооол! Фюлкургдан дубль
- 74'

Та ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 71'

Мусиала ўрнига Мюллер тушди
- 68'

Гооооооооооооол! Никлас Фюлькургдан супер зарбаааа!
- 66'
Миддельштатднинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ўта ноаниқ чиқди
- 64'

Вирц ва Хаверцнинг ўрнига Фюлькург ҳамда Сане туширилди
- 62'

Жонатан Та қоида бузди ва сариққа лойи кўрилди
- 60'
Флориян тепишдан тинмаяпти, бу сафар ҳам ноаниқ чиқдии
- 58'
Вирцнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди
- 55'
Рюдигернинг йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтарди
- 52'

Рюдигернинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Ганн қайтарди бурчак зарбаси
- 50'

Германия таркибида Андрихнинг ўрнига Паскаль Гросс, меҳмонлар такрибида эса Кристи ўрнига Хейнли майдонга тушди
- 48'

Рейлстон Вирцни тўхтатиб қолди ва сариқ олди
- 45'

Иккинчи таймга старт берилди
- 45'

Тюрпен хуштагини чалди ва дастлабки бўлимга якун ясади
- 45'

Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди
- 45'

Гоооооооооооол! Хаверц 11 метрлик нуқтани голга айлантирди
- 44'

Қизил карточка кўрсатилди! Портеус майдондан четлатилди!
- 44'

Пенальти белгиланди! Илкайга нисбатан қоида бузилди
- 42'

Гюндоганнинг бош билан йўллаган зарбасини Ганн қайтарди!
- 40'
Рюдигернинг узатмасини Ганн эгаллаб олди
- 36'
Шотландия нокдаунга учради, ҳаттоки прессингда ҳам ишламай қўйди.
- 31'

Андрих Мактоминейни "чопди" ва сариқ ишлаб олди
- 28'
Хаверцнинг жаримадан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди
- 26'

Йўқ! ВАР кўриб чиқди ва жарима майдончаси ташқарида деб топди. Жарима зарбаси
- 23'

Пенальти белгиланди! Мусиалага нисбатдан қоида бузилди
- 19'

Гооооооооооол!! Ажойиб комбинациядан сўнг Жамал Мусиала ҳисобни иккитага оширди
- 15'
Ҳисобни очиб олган мезбонлар тўп назоратини ҳам ўз тарафига оғдира олди
- 11'

Гооооооол! Киммихнинг узатмасидан сўнг Флориан Вирц тўхтатмасдан зарба йўллаб ҳисобни очди.
- 4'
Дастлабки дақиқалардан мезбонлар фаоллик кўрсатди. Вирц яккама-якка ҳолатга чиққанди, аммо дарвозабон жамоасини қутқарди
- 1'

Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Евро-2024 очилиш ўйини старт олди

Фикрлар