Германияда зўр дарвозабон пайдо бўлди. Кетма-кет олтита пенальтини қайтарди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Германия Бундеслигасининг учинчи турида Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоаси  сафарда «Майнц» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Бироқ ҳисоб якунда бошқача бўлиши мумкин эди: биринчи бўлим охирида мезбонлар пенальти ишлади ва ўйин тақдирини ўзгартириш имкониятига эга бўлганди.

Бироқ 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширган Надим Амирининг кучли зарбасини «Айнтрахт» дарвозабони Ноа Атуболу қайтариб қолди. Шу тариқа, у ўзининг навбатдаги ейвини намойиш қилди. 

Қизиғи шундаки, бу Атуболу томонидан кетма-кет қайтарилган олтинчи пенальти бўлди. Илгариги бешта ҳолат эса унинг аввалги жамоаси – «Фрайбург» сафида қайд этилган. Ёзда у клубини алмаштириб, айнан Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоасига ўтган эди.

Ҳозирча «Айнтрахт» Германия Бундеслигаси турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!