Германиядан йирик, Испаниядан кичик ҳисобдаги ғалаба. Португалия эса нурсиз дурангга имзо чекди
"ЖЧ-2022" саралаши Европа минтақаси 9-туридан ўрин олган бир қатор қизиқарли учрашувлар якунига етди.
Ўз майдонида Лихтештейнни қабул қилган Германия рақибни ҳеч қанақасига аяб ўтирмади ва 9:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.
Немислар сафида Сане ва Мюллер дублни расмийлаштирди. Шунингдек, Гюдоган, Ройс, Баку рақиб дарвозасини ишғол этди. Бундан ташқари меҳмонлар сафида Кауфман ва Гёппель ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.
Греция майдонига сафар қилган Испания 1:0 ҳисобидаги кичик ғалабани қўлга киритди. 26-дақиқада Сарабиянинг пенальтидан урган голи баҳс тақдирини ҳал қилди.
Ирландия майдонига сафар қилган Португалия 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этди ва муҳим 2 очкони қўлдан бой берди.
Фикрлар