Германиянинг кейинги мураббийи ким бўлади?
Германия кетма-кет иккинчи марта мундиалнинг гурух босқичида қолиб кетди. Улар 2014 йилда жаҳон чемпиони бўлган эди.
Турнирдаги муваффақиятсизликдан сўнг бош мураббий Фликнинг келажаги сўроқ остида турибди. Бу ҳақда инсайдер Никола Скира хабар бермоқда.
57 ёшли мутахассис 2021 йилдан бери Германиянинг бош мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқда.
Немислар унинг ўрнига Томас Тухелни олиб келиши мумкин. У охирги марта "Челси"ни бошқарган ва сентябрь ойидан бери ишсиз ҳисобланади.
Фикрлар