"Globe Soccer Awards": Мавсумнинг энг яхшилари аниқланди!

Chery Tigo 7 PRO

Бир неча соат олдин "Globe Soccer Awards" маросими бўлиб ўтди ва унда мавсумнинг энг яхши футболчиси, мураббийи ҳамда клуби аниқланди. Унга кўра:

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Globe Soccer Awards" маросимида Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

ПСЖ форварди соврин учун курашда Жуд Беллингем ("Реал"), Фил Фоден ("Манчестер Сити"), Антуан Гризманн ("Атлетико"), Серу Гирасси ("Штутгарт"), Эрлинг Холанд ("Манчестер Сити"),Харри Кейн ("Бавария"), Лаутаро Мартинес ("Интер"), Родри ("Манчестер Сити"), Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль"), Бернарду Сильва ("Манчестер Сити") ва Винисиус Жуниор ("Реал") каби футболчиларни ортда қолдирди.

"Манчестер Сити" "Globe Soccer Awards" маросимида Европанинг энг яхши клуби деб топилди.

"Шаҳарликлар" "Реал", "Байер", "Барселона", ПСЖ, "Интер", "Аталанта", "Спортинг", Арсенал" , "Жирона" каби клубларни ортда қолдириб, совринга эга чиқди.

Гвардиола шогирдлари 2023/24 йилги мавсумда кетма-кет 4-марта Англия чемпионлигини қўлга киритди ва Англия кубоги финалига ҳам чиқди.

Хаби Алонсо "Globe Soccer Awards" маросимида Европанинг энг яхши мураббийи деб топилди.

«Байер» испаниялик мутахассис бошчилигида бутун мавсум давомида фақат бир марта мағлубият аламини тотиб кўрди ва Германия чемпионлиги ҳамда кубогини қўлга киритди.

Мукофотга шунингдек, Рубен Аморим ("Спортинг"), Карло Анчелотти ("Реал"), Микель Артета («Арсенал»), Жан Пьеро Гасперини ("Аталанта"), Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити"), Симоне Индзаги ("Интер"), Мишел ("Жирона"), Тиаго Мотта ("Болонья") ва Хави ("Барселона") каби мураббийлар даъвогарлар қаторида эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!