"Goal.com" талқинига кўра Беллингем ҳали ҳам "Олтин тўп" учун фаворит. Ҳоланд ва Мбаппе учликда, Роналду 17, Месси эса... (20 талик рўйхат)
Нуфузли "Goal" нашри 2024 йилда "Олтин тўп"ни қўлга киритиш учун фаворитларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Англия терма жамоаси ва "Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем асосий фаворит бўлиб турибди. Иккинчи ўринни ПСЖ форварди Килиан Мбаппе эгаллаб турган бўлса, “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд кучли учликни якунлади.
"Шаҳарликлар" аъзолари Фил Фоден тўртинчи, Родри эса бешинчи поғонани эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси 2023 йилда “Олтин тўп”ни қўлга киритганди.
Кучли 20 талик қуйидагича кўриниш олган:
1. Жуд Беллингем ("Реал")
2. Килиан Мбаппе (ПСЖ)
3. Эрлинг Холанд ("Манчестер Сити")
4. Фил Фоден ("Манчестер Сити")
5. Родри ("Манчестер Сити")
6. Харри Кейн ("Бавария")
7. Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль")
8. Винисиус Жуниор ("Реал")
9. Лаутаро Мартинес ("Интер")
10. Букайо Сака ("Арсенал")
11. Виржил ван Дейк ("Ливерпуль")
12. Антуан Гризманн ("Атлетико")
13. Хулиан Альварес ("Манчестер Сити")
14. Бернарду Силва ("Манчестер Сити")
15. Деклан Райс ("Арсенал")
16. Родриго ("Реал")
17. Криштиану Роналду ("Ан-Наср")
18. Кевин Де Брюйне ("Манчестер Сити")
19. Флориан Виртц ("Байер")
20. Лионель Месси ("Интер Майами")
Фикрлар