Ғофур Раҳимов ва Серик Конакбаев AIBA президентлиги лавозимига номзод этиб кўрсатилди
Ads
Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимов ва ташкилотнинг вице-президенти Серик Конакбаев AIBA президентлиги лавозимига номзод этиб кўрсатилди.
 
2-3 ноябрь кунлари Москвада бўлиб ўтадиган сайловга номзодларни кўрсатиш  23 сентябрь куни ўз ниҳоясига етди. 
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ AIBA президенти вазифасини вақтинчалик бажарувчи Ғофур Раҳимов ва Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ўртасида келишмовчилик келиб чиққан ва ХОҚ Раҳимовга номзодини бекор қилишни тавсия қилган.
 
ҲОҚ мутассадилари агарда бу талаб рад этилса, ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан бокс чиқариб юборилиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган.