Гол урган Шомуродовнинг ўйини неча баллга баҳоланди?

Италия кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Рома" ва "Лечче" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.  Мазкур баҳсда "бўрилар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Меҳмонлар сафидан Калабрези гол урган бўлса, римликлардан Кумбулла, Абрахам ва захирадан майдонга тушган Элдор Шомуродов ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Статистика билан шуғулланувчи Sofascore.com нашри футболчиларга қўйилган балларни тақдим этди. Легионеримиз 7.4 баллга лойиқ кўрилди

Қуйида Sofascore.com нашри томонидан қўйилган баллар билан танишинг:

sofascroe

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shavkat Pardaev
22/01/2022 17:28
Олға Элдор!