Гол уриб, “Рома”ни кейинги босқичга олиб чиққан Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
“Рома” Европа лигасидаги юришини давом эттирадиган бўлди. Клаудио Раньери шогирдлари “Олимпико” стадионида кучли рақиб – “Айнтрахт” дарвозасига жавобсиз иккита гол урди. Учрашувнинг клуьминацион нуқтаси 69-дақиқага тўғри келди. Икки дақиқа аввал захирадан майдонга тушган Элдор Шомуродов гол уриб, ғолиблик масаласини ҳал қилди.
Италия футболига ихтисослашган siamolaroma.it сайти экспертлари “Рома” футболчиларининг учрашувдаги ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.
Свилар 6,5:
Ҳар бир бўлимнинг бошида бир неча маротаба хавфли вазиятларда ўзини кўрсатди. “Айнтрахт” Свилар дарвозасига йўл топа олмади.
Манчини 7:
Тажрибали ҳимоячи ўз позицяда мустаҳкам турди ва яккакурашларда рақибларига имконият қолдирмади. Анжелиньонинг эркин ўйнашига қулай шароит яратиб берди.
Хуммельс 7:
Рақиб тўпурари Экитикега умуман имконият бермади. Ўткир ҳужумчи “Рома” дарвозасига бирорта ҳам зарба йўллай олмаганида немис ҳимоячисининг ҳиссаси катта.
Ндика 6,5:
Ивуарлик ҳимоячи ҳам умумий ҳисобда яхши ўйнади. Фақат икки вазиятда Теате ва Ларссонга етарлича қаршилик кўрсата олмади холос.
Саэлемакерс 6:
Рақиб қарши ҳужумларини тўхтатиб турди. Огоҳлантириш олгани боис, ҳимоя пайтида эҳтиёткор бўлишига тўғри келди. Ҳужумда анча кескин ўйнади.
Коне 6,5:
Яккакурашларда ишончли ўйнади, жамоа ҳужумларини ташкил қилишда жонбозлик кўрсатди, рақиб ҳужумларини бузиб турди.
Паредес 6,5:
Биринчи бўлимда барча дриблинглари муваффақиятли чиқди ва бирорта хатога йўл қўймади. Раньери уни иккинчи бўлимда захирага олгани ёқмади.
Пеллегрини 6,5:
Асосий эътиборини ҳимояга ёрдам беришга қаратди. Ўйиннинг иккинчи ярмида жамоага катта ёрдами тегди.
Анжелино 7,5:
Раньери қўл остида “Рома”нинг асосий фигурасига айланди. Бу футболчи барқарор ўйнаб келяпти. Гол уриб, мухлисларга қувонч улашди.
Дибала 7:
Аргентиналик жаҳон чемпиони жамоа ҳужумларини ташкил қилиш билан банд бўлди.
Довбик 5,5:
Учрашув бошида қулай вазиятни барбод қилди. Айнан ана шу вазият унинг ўйинига салбий таъсир қилди. Самарадорлиги кўнгилдагидек бўлмади ва 67-дақиқада ўрнини Элдор Шомуродовга бўшатиб берди.
Пизилли 6:
Майдонга тушиши билан натижани ушлаб қолишга ёрдам беришга киришди.
Челик 6:
Клаудио Раньери туркиялик футболчини ҳимояни мустаҳкамлаш учун ўйнатди ва бунга эришди.
Суле 6,5:
Захирадан ўйинга қўшилиши билан самара келтира бошлади. Элдор Шомуродов гол урган вазиятда жуда ишончли ўйнаб, ассист муаллифи бўлди.
Шомуродов 7:
Удинеда бўлган аввалги учрашувда бўлгани каби бу ҳал ғалабада муҳим роль ўйнади. Захирадан ўйинга қўшилаётган Шомуродов жамоага катта фойда келтирмоқда. Бу гал гол уриб, ғолиблик масаласини ҳал қилиб берди. Мавсумдаги учинчи гол.
Кристанте 6:
Бу учрашувда Кристанте олдинги чизиқда ёрқин ўйин намойиш этмаган бўлса-да, ҳимояни мустаҳкам ушлашда иштирок этди.
Раньери 7:
“Рома” келганидан бери жамоанинг Италия чемпионатидаги ишларини ўнгламоқда, Италия кубогида чорак финалга чиқди ва Европа Лигасининг умумий босқичидан муваффақиятли ўтди. Жамоани бошқаришда маҳорат кўрсатяпти.
Фикрлар