Голландия - Испания учрашуви ҳам бўлмайди
Испания ва Голландия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтиши керак бўлган ўртоқлик учрашуви томонлар келишувига кўра бекор қилинди.
Испания футбол федерациясининг маълум қилишича, бу коронавирус хавфини олдини олиш билан боғлиқ. Айтиш керакки, Голландия ва Испания терма жамоалари баҳси 29 март куни Амстердамда бўлиб ўтиши керак эди.
Бундан аввалроқ, Уэльс ҳамда АҚШ терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини ҳам бекор қилинган эди.
Фикрлар