Голландия терма жамоаси устози Роналдуни қандай тўхтатиш мумкинлигини билади

Голландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман 9 июнь куни Порутгалияга қарши бўлиб ўтадиган УЕФА Миллатлар лигаси финал учрашуви ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Швейцарияга қарши ўйинда Роналда ўзининг фантастик футболчи эканини яна бир бор исботлади. Бизнинг Португалияга қарши ўйиндаги вазифамиз – тўпни сақлаш. Агар тўп бизда бўлса, Роналду ҳеч нарса қила олмайди”, - дейди Куман.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Роналду Швейцарияга қарши кечган ярим финал баҳсида хет-трик қайд этган эди.

Маълумот учун, Португалия ва Голландия терма жамоалари ўртасидаги финал учрашуви 9 июнь куни Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dawson Jack
07/06/2019 13:14
Ronalduni jazosi Van Deykda. Agar to'xtatib qolsa Oltin to'p uniki
Abdurasul Pirxonov
07/06/2019 14:29
Ха Вактида бутун Испания хам тухталомаган яна Футбол