Голлар шоусига айланган баҳсда "Пахтакор" Грузия клубига мағлуб бўлди

  • 17.02.2026 20:54
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бораётган Тошкентнинг "Пахтакор" клуби навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди. Бу сафар "шерлар"га Грузиянинг "Спаэри" клуби рақиб бўлди. Учрашувда пойтахт клуби Достонбек Ҳамдамовнинг тезкор голи эвазига ҳисобни очди. Бироқ бу голга рақиблар 3 бор жавоб берди. Иккинчи бўлимда "Пахтакор" ўзига кела бошлади. 63-дақиқада Ҳожимат Эркинов ҳисобни биттага қисқартирган бўлса, орадан 4 дақиқа ўтиб Рустам Турдимуродов пенальтидан мувозанатни тиклади. Бироқ рақиблар тезкор гол билан жавоб қайтариб, яна олдинга чиқиб олди. Якуний ҳисоб 4:3 грузияликлар ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!