Головин эртага
Ads

Ёзда ЦСКАдан "Монако"га кўчиб ўтган ярим ҳимоячи Александр Головин УЕФА Чемпионлар лигасининг илк турида "Атлетико"га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда дебют қилиши мумкин.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 22 ёшли россиялик футболчи 18 сентябрь куни бўлиб ўтадиган учрашув қайдномасига киритилган.

Маълумот учун, "Монако" - "Атлетико" учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Головин август ойи бошида машғулотлар чоғида жароҳат олган эди.