Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Головин жароҳати сабаб бир неча ҳафта майдонга тушмайди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головин оёқ панжарасидаги мушак жароҳати сабабли 2–3 ҳафта майдонга туша олмайди.

«Монако» яримҳимоячиси Александр Головин жароҳати туфайли яқин вақтларда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Nice Matin нашри маълумотига кўра, 30 ёшли россиялик футболчи болдир мушагидан олган жароҳати сабаб икки-уч ҳафтага сафдан чиқди. Головин Франция чемпионатининг 12-турида «Ле-Ман»га қарши учрашувда жароҳат олган.

Ушбу жароҳат туфайли яримҳимоячи Россия терма жамоасининг ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашувларида ҳам иштирок этмади. Россия терма жамоаси мазкур баҳсларда Ўзбекистон ва Венесуэнияни мағлуб этди.

Маълумот учун, Александр Головин жорий мавсумда «Монако» сафида Франция чемпионатида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та голли узатма берди ва 3 та сариқ карточка олди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ