Гранд клуб ўз тарихидаги энг қиммат трансферга қўл урмоқда
Дортмунднинг “Боруссия” клуби трансфер рекордини янгилашга тайёр. Аввал хабар берилганидек, дортмундликлар “Кёльн” вингери Саид Эл-Мала учун тахминан 55 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Агар келишув амалга ошса, 19 ёшли футболчи дортмундликлар тарихидаги энг қиммат харидга айланади.
Transfermarkt маълумотига кўра, ҳозирги рекорд 2016 йилда “Ренн”дан 35 миллион еврога сотиб олинган Усмон Дембелега тегишли. Қизиғи, ўша пайтда “Олтин тўп”нинг бўлажак соҳиби ҳам 19 ёшда эди.
Саид Эл-Мала ўтган Бундеслига мавсумида “Кёльн” сафида 34 та ўйинда 13 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар