Айни дақиқаларда Тошкентдаги "Ҳумо Арена" спорт саройида дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнири бўлиб ўтаётганидан хабардорсиз. Ушбу мусобақанинг -73 кг вазн тоифасидаги нимчорак финалчилари аниқланди. Унга кўра, 4 спортчимиздан 3 таси 3-раундга йўл олишни уддалади. 

Украиналик Артём Хомулани енгган Муроджон Йўлдошев кейинги босқичда молдовалик Виктор Стерпуни синовдан ўтказади. Қозоғистон вакили Ангсарбек Гайнуллинни таслим этган Обидхон Нўъмонов нимчорак финалда Томми Масиас билан бел олишади. Украина вакили Олександр Кошлякка ҳеч қандай имконият қолдирмаган Ғолибжон Сулаймонов эса, келгуси баҳсда мўғулистонлик Тсендр-Очурга қарши курашади. 

Ушбу вазндаги вакилларимиздан биргина Жалолиддин Бойназаров иккинчи босқичда Фердинанд Карапетианга имкониятни бой бериб қўйди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар