"Grand Slam Tashkent - 2021". Иккинчи кун ҳамюртларимиз учун омадли бошланди
Тошкентдаги "Ҳумо Арена" спорт саройида дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнири бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли мусобақасининг илк раундларида иштирок этаётган бир қатор ҳамюртларимиз ғалаба қайд этди.
Бир вақтнинг ўзида иккита татамида икки дзюдочимиз кучли рақибга қарши баҳс олиб борди. -73 кг вазн тоифасида Обидхон Нўъмонов бразилиялик тажрибали рақиби Эдуардо Барбосани мағлубиятга учратди. -81 кг вазнда Суҳроб Турсунов венгриялик Роберт Ражкайни енгди. Ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпиони Жалолиддин Бойназаров олимпия ўйинлари совриндори, венгриялик Миклос Унгварини мусобақадан чиқариб юборди.
Энди Нўъмонов иккинчи даврада қозоғистонлик Ангсарбек Гайнуллинга, Бойназаров арманистонлик Фердинанд Карапетянга, Турсунов АҚШ терма жамоаси аъзоси Николас Делпополога қарши татамига чиқади.
Фикрлар