"Grand Slam Tashkent - 2021". Шерали Жўраев кутилмаганда мусобақани эрта тарк этди (бошқа натижалар+фотогалерея)
Айни дақиқаларда Тошкент шаҳридаги "Ҳумо Арена" спорт саройида дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнирининг сўнгги кун баҳслари бўлиб ўтмоқда. Ушбу турнирнинг эркаклар ўртасидаги 3 та ва аёллар орасида 2 та вазн тоифасидаги беллашувлари бугун ниҳоясига етказилади.
Бир қатор дзюдочиларимиз саралаш босқичининг илк раундларида татамига чиқиб улгурди.
- -90 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз илк даврада россиялик Элдар Аллахвердиевга қарши татамига чиқди ва тажрибали рақибини вазари баҳоси эвазига мағлубиятга учратди. Иккинчи босқичда дзюдочимиз тажрибали рақиб - германиялик Эдуард Триппелни мағлуб эта олди. Жандреев илк даврада россиялик Элдар Аллахвердиевдан ҳам устун келганди. Энди у қозоғистонлик Ерсултан Музаппаровга қарши татамига чиқади.
- Аёллар ўртасидаги мусобақанинг +78 кг вазн тоифаси беллашувлаирда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Рината Илматова ўз иштирокини ғалаба билан бошлади. Илматова биринчи даврада мўғулистонлик Гандимаа Ерденебилегни мағлубиятга учратди. Бироз аввал, у чорак финал йўлланмаси учун кореялик Ха Юн Кимга қарши татамига чиқди ва тажрибали рақибига имкониятни бой берди.
- -100 кг вазн тоифасидаги юртдошимиз Ўткирбек Тўрабоев биринчи босқичда фиджилик рақиби Тевита Такаявани иккита вазари баҳоси эвазига мағлубиятга учратди. Унинг иккинчи даврадаги рақиби швециялик Йоаким Дварби бўлади.
-
Аёллар ўртасидаги мусобақанинг -78 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган дзюдочиларимизнинг бирида ғалаба, қолган уч нафарида мағлубият қайд этилди. Ҳам ёшлар, ҳам катталар ўртасида амалдаги Ўзбекистон чемпиони Ирисхон Қурбонбоева қозоғистонлик Зарина Райфовани иппон баҳоси эвазига мағлубиятга учратди. Унинг нимчорак финалдаги рақибаси рейтингнинг 5-поғонасидан жой олиб турган британиялик Натали Пауэлль бўлади. Афсуски, Нодира Йўлдошева биринчи учрашувидаёқ Конго Демократик Республикаси вакиласи Мария Брансерга имкониятни бой бериб қўйди. Ушбу вазндаги яна бир дзюдочимиз Шоҳиста Анорова германиялик Тереса Зенкердан енгилди ва мусобақадаги иштирокини якунлади. Моҳинисахон Ҳусанова эса яна бир олмон дзюдочиси Майке Зиечга ютқазиб қўйди.
- +100 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Алишер Юсупов финляндиялик Мартти Пуумалайненга, Исломбек Равшанқулов италиялик Лоренцо Агро Силвайнга, тажрибали Шерали Жўраев германиялик Эрик Абрамовга, -90 кг вазндаги Достон Мейлиев италиялик Николас Мунгаига, Озодбек Муродов эса чехиялик Дэвид Кламмертга имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокларини якунлашди.
-
-90 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Давлат Бобонов Тошкент "Катта Дубулға" турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Ўтган йилги Дюссельдорф турнири ғолиби илк даврада беларуслик Виктор Клявусауни иппон баҳоси эвазига мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга чиқди. Энди у чорак финал йўлланмаси учун грузиялик Автандили Тчрикишвилига қарши татамига чиқади.
-
-100 кг вазн тоифасидаги баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳбоз Пўлатов мусобақадаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Пўлатов иккинчи давра учрашувида қозоғистонлик Айбек Серикбаевни мағлубиятга учратди. Шаҳбознинг нимчорак финалдаги рақиби мўғулистонлик Гончигсурен Батхуяг бўлади.
-
-100 кг вазн тоифасидаги беллашувларда ўз омадини синаб кўраётган ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпиони Музаффарбек Тўрабоев Тошкент "Катта Дубулға" турниридаги илк ғалабасига эришди. Сурхондарёлик дзюдочимиз тўғридан-тўғри иккинчи даврадан иштирокини бошлаби ва бу босқичда австралиялик Кайхан Ўзчичек-Такагини енгди. Бироздан сўнг Тўрабоев бразилиялик Рафаэль Бузакаринига қарши татамига чиқади.
- Аёллар ўртасидаги мусобақанинг -78 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган ҳам ёшлар, ҳам катталар ўртасида амалдаги Ўзбекистон чемпиони Ирисхон Қурбонбоева турнирдаги иккинчи ғалабасига эришди.
- Ирисхон нимчорак финалда рейтингнинг 5-поғонасидан жой олиб турган жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори, британиялик Натали Пауэллни иккита вазари баҳоси эвазига мағлуб эта олди. Бу билан у ўзига камида кучли саккизталикдан жой нақд қилди. Энди Қурбонбоева чорак финалда исроиллик Инбар Ланирга қарши татамиша чиқади.
Қуйида прелим жанглардан сара кадрларни томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар