"Grand Slam Tashkent - 2021". Яна икки ҳамюртимиз бронза медали учун татамига чиқди

Айни дақиқаларда, Тошкент шаҳридаги "Ҳумо Арена" спорт саройида дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнирининг финал раундлари бўлиб ўтмоқда. 

Илк бор "Катта Дубулға" турнирида иштирок этган ёш дзюдочимиз Музаффарбек Тўрабоев мўғулистонлик Отгонбаатар Лхагвасуренга қарши татамига чиқди ва иккита вазари баҳоси эвазига кучли рақибини мағлубиятга учратди. Ушбу ғалаба Музаффарга бронза медали билан бирга 500 рейтинг очкосини ҳам тақдим этди.

Яна бир дебютантимиз Ақлмуродбек Худойбердиев мўғулистонлик тажрибали рақиб Гончигсурен Батхуягга қарши татамига чиқди. Бу беллашувда тажриба ўз сўзини айтди ва Батхуяг ғалаба қозонди.

Ақлмуродбек Худойбердиев Тошкент "Катта Дубулға" мусобақасида кучли бешликдан жой олиш баробарида 360 рейтинг очкосини ҳам қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!