"Grand Slam Tbilisi". Дастлабки кун беллашувларидан сўнг, 2 та медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўриндамиз!

26 март санасидан Грузиянинг Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнири старт олганидан хабардорсиз. Ушбу турнирнинг дастлабки кун баҳсларида бир қатор спортчиларимиз татамига чиқди. 

Бугунги кун дастурида эркаклар -60, -66, аёллар эса -48, -52, -57 кг вазн тоифаларида мусобақа медаллари учун татамига чиқди. 

-66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Сардор Нуриллаев олтин медаль соҳибига айланди. Унинг укаси Кемран эса кумуш медаль билан тақдирланди. Aйнан шу икки медаль ҳисобига Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўриндаги Грузия терма жамоаси бизга қараганда битта кўп кумуш медал жамғарган. Бугун Италия, Мўғулистон ва Косово делегациялари ҳам бир нафардан чемпионга эга бўлди.

photo_2021-03-26_23-58-40

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!