"Grand Slam Tbilisi". Иккинчи кун баҳсларида битта медаль қўлга киритилди, умумжамоа ҳисобида 2 поғона пастладик
Хабарингиз бор, кеча, 26 март санасидан эътиборан Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнири старт олди. Бугун ушбу мусобақанинг иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди.
Кун давомида татамига чиққан дзюдочиларимиздан биргина Гулноза Матниёзова терма жамоамиз ҳисобини медал билан бойитишга эришди. Тошкент "Катта дубулға" турнири бронза медали соҳибаси Тбилисидаги мусобақада ҳам шу натижани такрорлай олди.
Фикрлар