"Grand Slam Tbilisi". Сўнгги кун баҳсларида қўлга киритилган 2 та медаль билан мусобақани умумжамоа ҳисобида 5-ўринда якунладик
Хабарингиз бор, 26-28 март саналарида Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида "Катта дубулға" турнири бўлиб ўтди. Унда бир қатор ҳамюртларимиз Олимпиадага йўлланма тақдим этувчи қимматли рейтинг баллари учун татамига чиқди.
Сўнгги кун давомида оғир вазнли спортчилар баҳс олиб борди ва терма жамоамиз ҳисоби 2 та бронза медаль билан бойиди.
Мусобоқада -90 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Давлат Бобоновни бронза медали учун кечган баҳсда Исроил вакили Кочман Лини мағлубуятга учратди ва Тбилиси "Катта дубулға" турнири бронза медали соҳибига айланди.
-100 кг вазн тоифасидаги биринчи бронза медали Ўзбекистон терма жамоаси аъзосига насиб этди.
Дзюдочимиз Музаффарбек Тўрабоев бронза медали учун кечган беллашувда россиялик Нияз Билаловни қўшимча бўлимда қўлга киритилган вазари баҳоси эвазига мағлубиятга учратди ва бронза медали соҳибига айланди.
Шу тариқа, мусобақа якунларига кўра, терма жамоамиз 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 5-ўринни банд этди.
Фикрлар