Грандлар талашаётган ўйинчи ҳамманинг ҳафсаласини пир қилди

Бундеслиганинг кучли клубларидан ҳисобланган Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси  расмий сайтида ярим ҳимоячи Феликс Нмеча билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.

Янги меҳнат шартномаси 2030 йил ўрталаригача амал қилиши белгиланди.

Феликс Нмеча 2023 йилнинг ёзида “Вольфсбург”дан “Боруссия”га кўчиб ўтган эди. Шундан бери у 108 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 8 та голли узатма муаллифи бўлган.

Нмеча кейинги пайтда Европанинг бир қатор етакчи клублари нишонида турган эди. Буни инобатга олган дортмундликлар ўйинчини маошни сезиларли оширган ҳолда клубда олиб қолишни режалаштириб юрганди.

Ниҳоят, томонлар бир тўхтамта келди ва 25 ёшли германиялик футболчи Дортмундда қоладиган бўлди.

Нмеча аслида “Манчестер Сити” тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2021 йили “шаҳарликлар” асосий таркибига киритилмаганидан кейин эркин агент мақомида “Вольфсбург” жамоасига қўшилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!