
Грэм Поттер: "Бизда ҳали имконият бор"
"Челси" Премьер-Лиганинг 18-турида "Ноттингем Форест"га қарши ўйинда очко йўқотди. Ўйиндан кейин клуб бош мураббийи Грэм Поттер ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бизда назорат бўлса-да, яхши ўйнамадик. Улар эса акси. Энди биз кейинги учрашувларга эътиборимизни қаратишимиз керак. Ўйлашимча, бизда ҳали имкониятлар бор", - деди 47 ёшли мутахассис.
"Челси" Грэм Поттер қўл остида сўнгги 7 ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонди. "Аристократлар"ни кейинги турда "Манчестер Сити"га қарши ўйин кутмоқда.
Фикрлар